2 Август 2023
936
-81 кг вазн тоифасида ўзбек полвонлари тенгсиз
Ҳиндистонда оғир атлетика бўйича қитъамизнинг энг кучли ёш полвонлари аниқланмоқда. Бугун куннинг биринчи қисмидаёқ спортчиларимизнинг ғалабаси шарафига икки бор давлатимиз мадҳияси янгради. Ҳар икки чемпионлик -81 кг вазн тоифасида қўлга киритилди.
Ўсмирлар ўртасидаги беллашувларда иштирок этган Диёрбек Эрматов даст кўтаришда 145 кг, силтаб кўтаришда 177 кг ва икки курашда 319 кг билан мутлақ чемпионликка эришди. Ёшлар тоифасидаги мусобақада Нурсултон Эсбергенов даст кўтаришда 154 кг билан олтин, силтаб кўтаришда 178 кг билан кумуш медалга эга чиқди. Умумий ҳисобдаги 332 кг эса унга яна бир олтин медални тақдим қилди.