Ру En O'z
1 Август 2023 963

Оғир атлетикачиларимиздан навбатдаги медаллар шодаси

Ҳиндистонда ўтаётган оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида -73 кг вазн тоифасининг баҳслари ҳамюртларимизнинг бенефисига айланди. Боиси ушбу дастурдаги чиқишлари билан ҳам ўсмирлар, ҳам ёшлар тоифасида қатнашган полвонларимиз 9 та медалга сазовор бўлишди.

Ўсмирлар ўртасида кечган беллашувда Ҳикматилло Ҳайдаров даст кўтаришда 127 кг, силтаб кўтаришда 160 кг ва икки курашда 287 натижа кўрсатиб, мутлақ чемпионликни тантана қилди. Шунингдек, мазкур йўналишда иштирок этган Исроилбек Исмоилов умумий ҳисобда 264 (116+148) кг билан билан 3 та бронза медалига эга чиқди. Ёшлар тоифасида қатнашган Абдулазиз Алимжонов эса икки кураш бўйича 293 (133+160) кг билан барча йўналишларда кумуш медалларга сазовор бўлди.

Text to speech