Ру En O'z
1 Август 2023 631

Людмила Элефтериади терма жамоамизга навбатдаги олтин медални тақдим қилди

Ҳиндистонда ўтаётган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатидан яна бир хушхабар. -59 кг вазн тоифасидаги ўсмир қизлар ўртасидаги дастурда Людмила Элефтериади олтин медални қўлга киритди.

Юртдошимиз даст кўтариш машқида 79 кг билан бронза медалга, силтаб кўтаришда эса 98 кг билан кумуш медалга сазовор бўлди. Икки курашда у қайд этган 177 кг натижа эса чемпионлик учун етарли бўлди.

1. Людмила Элефтериади (Ўзбекистон) – 177 (79+98) кг
2. Саетанг Канита (Таиланд) – 176 (81+95) кг
3. Харика Беллана (Ҳиндистон) – 176 (78+98) кг

Text to speech