1 Август 2023
977
Ёш бешкурашчиларимиз жаҳон чемпионатидаги иштирокларини якунлашди
Туркиянинг Истанбул шаҳрида замонавий бешкураш бўйича 19 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида жаҳон чемпионати поёнига етди. Унда қатнашган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари катта тажриба тўплашди.
Мусобақада Самира Абзалова ҳамда Дониёр Раҳимовнинг микст дастуридаги иштирокига алоҳида тўхталиш мумкин. Қолган жуфтликларга қараганда анча ёш ҳисобланган ушбу тандем якунда 12-натижани қайд этди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Мисрнинг Искандария шаҳрида ўсмирлар ўртасида кечган дунё биринчилигида Абзалова саралашдаги тўртинчи натижаси билан финалчилар қаторидан жой олган эди. Мазкур жаҳон чемпионати ёш атлетларимиз учун дебют бўлди. Унда орттирилган катта тажриба олдинда кутиб турган Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари ва бошқа йирик мусобақаларда ас қотади.