Ру En O'z
31 Июль 2023 629

Оғир атлетикачиларимиз бугун 11 та медаль қўлга киритишди

Оғир атлетикачиларимиз Ҳиндистонда ўтаётган ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг бугунги кунида ҳам совриндорлар қаторидан жой олишди. Спортчиларимиз ушбу кун баҳсларида 2 та олтин, 4 та кумуш ва 5 та бронза медалларини жамғаришди. Батафсил:

 Олтин медаль:
-67 кг: Нурилло Давлатбоев (ўсмирлар, силтаб кўтариш)
-67 кг: Ҳусинбой Матрасулов (ёшлар, даст кўтариш)

 Кумуш медаль:
-67 кг: Нурилло Давлатбоев (ўсмирлар, даст кўтариш ва икки кураш)
-67 кг: Ҳусинбой Матрасулов (ёшлар, силтаб кўтариш ва икки кураш)

 Бронза медаль:
-61 кг: Азизбек Шомуродов (ўсмирлар, 3 та йўналишда)
-67 кг: Диёрбек Рўзметов (ёшлар, силтаб кўтариш ва икки кураш)

Text to speech