Ру En O'z
16 Май 2021 2346

Халқаро турнирда янги Ўзбекистон рекорди

Пойтахтимизда енгил атлетика бўйича халқаро хотира турнири ўз якунига етди. 2 кун давом этган мусобақада мамлакатимиз вакиллари қаторида Қозоғистон ва Тожикистондан келган атлетлар ҳам иштирок этишди.

Таъкидлаш жоиз, бир-биридан қизиқарли ўтган баҳсларни МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов ва унинг биринчи ўринбосари Равшан Ирматов кузатиб боришди. Мусобақада атлетлар бажарилган норматив орқали Токио-2020 Олимпиадасига йўлланма олишлари ҳам мумкин. Шу боис унга бўлган қизиқиш катта бўлгани табиий.

Якуний натижаларга кўра, ҳеч бир атлет Олимпиада нормативини бажара олмади. Бироқ бир қатор ғолиблар ўз ҳисобларига қимматли рейтинг очколарини ёзиб қўйиш баробарида аҳамиятли натижаларни қайд этишди. Ана шундай кўрсаткичлардан бирига босқон улоқтирувчи қизимиз Зарина Носиржонова муаллифлик қилди. Ёш спортчимиз турнирда 64.22 метр натижа кўрсатди. Бу эса ҳам ёшлар, ҳам катталар ўртасида янги Ўзбекистон рекорди сифатида қайд этилди. Ушбу дастурнинг эркаклар ўртасидаги йўналишда эса Суҳроб Хўжаев босқонни 75.30 метрга улоқтира олди. Бу кўрсатич Токио-2020 нормативидан 2.3 метр пастроқ натижа бўлди.

Musobaqaning barcha g‘oliblari va ularning natijalari bilan ushbu havola orqali tanishasiz.

Text to speech