Ру En O'z
31 Июль 2023 672

Ёш дзюдочиларимиз Осиё очиқ кубогини биринчи ўринда якунлашди

Пойтахтимизда 4 кун давом этган дзюдо бўйича Осиё очиқ кубоги ўз якунига етди. Мусобақанинг сўнгги кунида оғир вазн тоифасидаги ёш спортчилар ўртасида баҳслар ўтказилди. Қувонарлиси, аксарият вазн тоифаларидаги беллашувлар ўзбекистонлик дзюдочиларнинг ғалабаси билан якунланди. 

Ўсмирлар тоифасида юртдошларимиз 12 та олтин, 11 та кумуш ва 20 та бронза медали билан пешқадамлик қилишган бўлса, ёшлар ўртасидаги баҳсларда 11 та олтин, 12 та кумуш ва 18 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди. Мусобақанинг сўнгги кунида ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олган спортчилар рўйхати билан танишинг: 

Ўғил болалар: -81 кг:

1. Ахрор Зиёдуллаев (Ўзбекистон) 

2. Эржан Канатбеков (Қирғизистон) 

3. Шаҳзодхўжа Шарипов (Ўзбекистон) 

3. Сайфиддин Сайфиддинзода (Тожикистон) 

- 90 кг:

1. Алишер Саманов (Ўзбекистон) 

2. Самир Назирбоев (Ўзбекистон) 

3. Зуфарбек Уралов (Ўзбекистон) 

3. Умеджон Ражабов (Тожикистон) 

- 100 кг:

1. Рустам Шораҳматов (Ўзбекистон) 

2. Нўмонжон Ражабов (Ўзбекистон) 

3. Миржалол Нормўминов (Ўзбекистон) 

3. Ҳабибулло Ашуров (Тожикистон) 

+ 100 кг:

1.Маҳмуджон Махсудов (Ўзбекистон) 

2. Жавоҳир Муродуллаев (Ўзбекистон) 

3. Абдуллоҳ Худоёров (Ўзбекистон) 

3. Эмирхан Жолдошказиев (Қирғизистон) 

Қизлар, - 70 кг:

1. Хуршида Раззоқбердиева (Ўзбекистон) 

2. Гулираъно Сувонқулова (Ўзбекистон) 

3. Гулина Облоқулова (Ўзбекистон) 

3. Туйгул Ҳамроева (Ўзбекистон) 

- 78 кг:

1. Ширинжон Юлдошова (Ўзбекистон) 

2. Феруза Хўрозова (Ўзбекистон) 

3. Шаҳло Эгамберганова (Ўзбекистон) 

3. Шинар Ибраева (Ўзбекистон) 

+ 78 кг:

1. Моҳларойим Тўхтамишова (Ўзбекистон) 

2. Дурдона Низомаддинова (Ўзбекистон) 

3. Моҳинур Пармонова (Ўзбекистон) 

3. Руслана Махатова (Қозоғистон)

Text to speech