Ру En O'z
30 Июль 2023 1157

Оғир атлетикачиларимиздан олтита медаль

Ҳиндистонда ўтаётган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг бугунги куни Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли якунланди. Унда юртдошларимиз 1 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза медалларига эга чиқишди.

-55 кг вазн тоифасидаги ўсмир қизлар баҳсида иштирок этган Зиёда Худойқулова даст кўтариш машқида 78 кг билан олтин, силтаб кўтаришда 88 кг ҳамда икки кураш бўйича 166 кг билан бронза медалларига сазовор бўлди. Шунингдек, ушбу вазн тоифасида ёшлар ўртасидаги мусобақада Нигора Абдуллаева даст кўтаришда 80 кг, силтаб кўтаришда 101 кг ва умумий ҳисобда 181 кг натижа кўрсатиб, учта кумуш медални қўлга киритди.

Text to speech