29 Июль 2023
566
Оғир атлетикачиларимиз илк медалини қўлга киритишди
Ҳиндистонда ўтаётган ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси илк медалини қўлга киритди. -55 кг вазн тоифасида ўсмирлар ўртасидаги баҳсларда иштирок этган Миразиз Мирсобиров кумуш медалга сазовор бўлди.
Ҳамюртимиз ушбу муваффақиятга силтаб кўтариш машқида эришди. Мазкур йўналишда у 125 кг билан иккинчи натижани кўрсатди. Афсуски, икки кураш ҳисобида юртдошимиз совриндорлар қаторидан жой ололмади.
1. К. Дуонг (Вьетнам) - 240 (105+135кг) кг
2. Санапатҳи Гуру (Ҳиндистон) - 229 (104+125) кг
3. Митеи Томчоу (Ҳиндистон) - 228 (103+125кг) кг
4. Мирсобиров Миразиз (Ўзбекистон) - 227 (102+125кг) кг