Ру En O'z
15 Май 2021 1714

Жиззахда велошоссе бўйича ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати якунланди

Жиззах вилоятида велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича 2005-2006 йилда туғилган ўсмирлар, қизлар, 2007-2008 йилда туғилган кичик ёшдаги ўсмирлар, қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати якунланди.

Турнирнинг сўнги босқичида спортчилар гуруҳ пойгада баҳс олиб боришди. 80 км масофага кечган беллашувда Диёр Тоҳиров 2005-2006 йилда туғилган ўсмирлар ўртасида биринчи ўринни эгаллади. 2007-2008 йилларда туғилган ёшлар ўсмирлар ўртасида эса Муҳриддин Сафаров маррага биринчи бўлиб етиб келди. Мусобақада қуйидаги спортчилар ўз йўналишида ғалабани қўлга киритишди:

2005-2006 йиллар:

Гуруҳ пойгаси, йигитлар (80 км): Диёр Тоҳиров

Гуруҳ пойгаси, қизлар (35 км): Асал Ризаева

2007-2008 йиллар:

Гуруҳ пойгаси, йигитлар (45 км): Муҳриддин Сафаров

Гуруҳ пойгаси, қизлар (15 км): Самира Исмоилова

Text to speech