Ру En O'z
30 Июль 2023 1245

“Алпомиш” янги юлдузларни кашф қилиб бермоқда

Пойтахтимиздаги “Алпомиш” спорт мажмуаси мезбонлик қилаётган дзюдо бўйича Осиё очиқ кубогида ёшлар ўртасидаги беллашувлар қизғин давом этмоқда. Ортда қолган кун 20 ёшгача бўлган спортчилар енгил вазн тоифаларида ғолиблик учун кураш олиб боришди. Кутилганидек, аксарият вазн тоифаларидаги беллашувлар спортчиларимизнинг ғалабаси билан якунланмоқда. Ёшлар ўртасидаги беллашувларнинг илк кунида шоҳсупага кўтарилган спортчилар билан танишинг:

Йигитлар, -60 кг:
1. Анваржон Иброҳимов (Ўзбекистон)
2. Дилшодбек Ҳамроев (Ўзбекистон)
3. Улан Елеуссизов (Қозоғистон)
3. Бунёд Шукуров (Ўзбекистон)

-66 кг:
1. Муҳаммадяхё Мухаммаджонов (Ўзбекистон)
2. Сердар Раҳимов (Туркманистон)
3. Отабек Отаназаров (Ўзбекистон)
3. Фазлиддин Садриддинзода (Тожикистон)

-73 кг:
1. Абубакр Шеров (Тожикистон)
2. Нодирбек Мавлонбердиев (Ўзбекистон)
3. Илҳомиддин Жабборов (Тожикистон)
3. Ҳожиакбар Тошев (Ўзбекистон)

Қизлар, -48 кг:
1. Дурдона Эргашбоева (Ўзбекистон)
2. Севинч Муродова (Ўзбекистон)
3. Машҳурахон Азимова (Ўзбекистон)
3. Наимахон Отажонова (Ўзбекистон)

-52 кг:
1. Муҳайё Аҳматова (Ўзбекистон)
2. Сўғдиёна Рафкатова (Ўзбекистон)
3. Мақсуда Бекжонова (Ўзбекистон)
3. Аҳлия Мўминова (Тожикистон)

-57 кг:
1. Майса Пардаева (Туркманистон)
2. Элиза Баҳодирова (Ўзбекистон)
3. Фарангиз Режепова (Ўзбекистон)
3. Бону Авлиёқулова (Ўзбекистон)

-63 кг:
1. Адина Кочконбаева (Қирғизистон)
2. Сарвиноз Ҳусанова (Ўзбекистон)
3. Жанар Жолдошева (Қирғизистон)
3. Деспина Бочкова (Ўзбекистон)

Text to speech