Ру En O'z
29 Июль 2023 1116

Волейболчиларимиз қитъа биринчилигининг кумуш медалларини қўлга киртишди

Тошкентда волейбол бўйича 16 ёшгача бўлган ўсмир йигитлар ўртасида Осиё чемпионати ўз якунига етди. Маълум қилганимиздек, бош соврин учун Ўзбекистон ва Эрон жамоалари баҳс олиб боришди.

Қизиқарли кечган учрашувнинг дастлабки сетини юртдошларимиз ўз фойдасига ҳал қилишди. Афсуски, кейинги 3 сет эронлик спортчилар устунлик келишди. Шу тариқа, йигитларимиз мусобақанинг кумуш медалларига сазовор бўлдилар. Эслатиб ўтамиз, бу барча ёш тоифаларидаги волейболчиларимиз учун қитъа биринчилигидаги илк финал бўлди. Қолаверса, ушбу натижа эвазига терма жамоамиз келаси йил бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати йўлланмасини ҳам қўлга киритишди.

Text to speech