15 Май 2021
2221
Хабаровск турнирини саккизта медаль билан тугатдик
Россия Федерациясининг Хабаровск шаҳрида бокс бўйича Собиқ Иттифоқ қаҳрамони Константин Коротков хотирасига бағишланган халқаро турнир якунига етди. «А класс» тоифасига кирувчи мусобақада 19 мамлакат боксчилари қаторида ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари ҳам қатнашишди.
Ўзбекистон бокс федерациясининг маълум қилишича, мусобақа якунига кўра, йигитларимиз 4 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритишди.
Терма жамоамиз сафида қуйидаги боксчиларимиз совриндор бўлишди:
Олтин:
-52 кг: Мироншоҳ Ибрагимов
-60 кг: Хуршид Расулжонов
-63 кг: Мужибилло Турсунов
+91 кг: Лазизбек Муллажонов
Кумуш:
-91 кг: Мадияр Саидраҳимов
Бронза:
-49 кг: Соҳиб Содиқжонов
-69 кг: Жаҳонгир Раҳмонов
-81 кг: Суҳроб Қаюмов.