Ру En O'z
28 Июль 2023 1063

Ҳиндистонда ёш оғир атлетикачилар жам бўлишди

Бугун Ҳиндистон пойтахти Нью-Дели шаҳрида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионати старт олди. 5 августга қадар давом этадиган мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам катта таркибда қатнашади.

Терма жамоамиз мураббийлар штаби ҳар икки ёш тоифасидаги баҳсларда иштирок этиш учун жами 36 нафар спортчини рўйхатдан ўтказган. Бу мезбон Ҳиндистон билан мусобақадаги энг катта таркиб ҳисобланади. Бугун энг енгил вазн тоифасидаги баҳслар билан мусобақага старт берилди. Бироздан сўнг Мунис Одилова (-40 кг) ҳамда Диёрбек Одилов (-49 кг) ўз вазн тоифаларида медаллар учун супага чиқишади. Бўлажак беллашувларда юртдошларимизга омад тилаймиз.

Text to speech