Ру En O'z
28 Июль 2023 1366

Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раиси Ботир Зокиров 60 ёшда!

Бугун Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазири, мамлакат оғир атлетика федерацияси раиси Ботир Зокиров юбилей 60 ёшни қарши олмоқда.

Ботир Эркинович Зокиров 1963 йилнинг айни кунида дунёга келган. Тошкент политехника институтини тамомлагач, узоқ йиллардан бери турли лавозимларда нафақат архитектура ва қурилиш, балки спорт йўналишида мамлакатимизнинг юксалишида ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. 2012 йилдан Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раиси, 2019 йилдан Қурилиш вазири лавозимида фаолият юритмоқда. Қайд этиш жоиз, мамлакатимизда сўнгги даврда барпо этилаётган улкан спорт иншоотларининг қурилишида ушбу инсоннинг саъй-ҳаракатларини кўриш мумкин. Қолаверса, сўнгги давр оғир атлетика бўйича терма жамоамиздан жаҳон ва Олимпиада чемпионлари, рекордчиларининг етишиб чиқишида Ботир Эркиновичнинг ҳам хизматлари катта.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Ботир Зокировни бугунги туғилган куни билан табриклаб, унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилаб қолади.

Text to speech