Ру En O'z
28 Июль 2023 560

Бекзод Қурбонов Чехияда совриндор бўлди

Конкур бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Чехияда старт олган ССОИ 4* таснифидаги халқаро мусобақада иштирок этиши ҳақида маълум қилган эдик. Аҳамиятлиси, ҳамюртларимиз илк куннинг ўзидаёқ шоҳсупага кўтарилишди.

140 см баландликдаги тўсиқлардан сакраш дастурида қатнашган юртдошимиз Бекзод Қурбонов бронза медалига сазовор бўлди. Юртдошимиз белгиланган тўсиқлардан ошиб ўтиш учун 68.18 сония сарфлади. Беллашув давомида спортчимизга “Сантос Ҳипписа” лақабли тулпори ҳамроҳлик қилди.

CSOI 4 * Gold Tour, 140 см:
1. Линда Портичова (Чехия, “Lara”)
2. Габор Сзабо (Венгрия, “H-Secret By Boris”)
3. Бекзод Қурбонов (Ўзбекистон, “Santos Hippica”)

Text to speech