27 Июль 2023
860
Бугунги кун ҳам қиличбозларимиз учун омадсиз якунланди
Қиличбозлик бўйича жаҳон чемпионатининг бугунги куни Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари учун якунланди. Яккалик баҳсларида 1/32 финалда майдонга чиққан саблячи Гулистан Пердибаева ҳамда рапирачи Дониёр Саъдуллаев илк жангдаёқ мағлубиятга учрашди. Жамоавий дастурда эса шпагачи қизларимиз ва саблячи йигитларимиз 1/16 финалда жанубий кореялик қиличбозларга имкониятни бой беришди.
1/32 финал: Гулистан Пердибаева – Мисаки Эмура (Япония) 9:15
1/32 финал: Дониёр Саъдуллаев – Ха Тае-Гу (Жанубий Корея) 5:15
1/32 финал, жамоавий шпага: Ўзбекистон – Коста-Рика 45:22
1/16 финал, жамоавий шпага: Ўзбекистон – Жанубий Корея 32:45
1/32 финал, жамоавий сабля: Ўзбекистон – Ирландия 45:26
1/16 финал, жамоавий сабля: Ўзбекистон – Жанубий Корея 28:45