Ру En O'z
15 Май 2021 1837

“Улар Токиога боришади”: Эътиборимиз марказида Светлана Радзивил

Токио-2020 Олимпия ўйинларига йўлланма олган қаҳрамонларимизни бирма-бир таништиришда давом этамиз. Бугун Сизлар билан енгил атлетика бўйича терма жамоамизнинг энг совриндор спортчиси Светлана Радзивилнинг фаолияти билан яқиндан танишамиз:

Светлана Михайловна Радзивил 1987 йил 17 январь куни Тошкент шаҳрида туғилган. 2001 йилдан енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси.

13 ёшидан Владимир Бурматов қўл остида енгил атлетика билан шуғулланишни бошлаган.

Енгил атлетиканинг баландликка сакраш йўналиши бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпиони. 3 карра Осиё ўйинлари ғолиби (2010, 2014, 2018), Осиё чемпиони (2015). Индонезияда ўтган Осиё ўйинларида 1.96 метр натижа билан мусобақа рекордини янгилаган.

Шахсий рекорди: 1.98 метр (2008 йил, Тошкент).

Аввалги Олимпиадалардаги иштироки: Пекин-2008 (18-ўрин, 1.89 метр), Лондон-2012 (7-ўрин, 1.97 метр), Рио-2016 (13-ўрин, 1.88 метр).

2019 йилнинг 13 октябрь куни Тошкентда ўтказилган Ўзбекистон очиқ чемпионатида 1.96 (Токио Олимпиадаси нормативи) метр баландликни забт этиб, Токио-2020 Олимпия ўйинларига йўлланма қўлга киритди.

Давлат мукофотлари:

2007 йил: “Шуҳрат” медали

2013 йил: “Дўстлик” ордени

2019 йил: Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи

Text to speech