Ру En O'z
27 Июль 2023 709

Гандболчиларимизнинг Ханчжоудаги рақиблари аниқ

Бугун Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари дастуридан ўрин олган жамоавий спорт турларининг гуруҳ баҳсларига қуръа ташланмоқда. Ҳозирга келиб, мусобақада иштирок этадиган гандбол бўйича Ўзбекистон эркаклар ва аёллар терма жамоаларининг рақиблари аниқ бўлди. Барча гуруҳлар:

 Аёллар:
«А» гуруҳи: Жанубий Корея, Ўзбекистон, Қозоғистон, Таиланд.
«Б» гуруҳи: Хитой, Япония, Ҳиндистон, Гонконг, Непал.

 Эркаклар:
«А» гуруҳи: Хитой, Қувайт, Таиланд.
«Б» гуруҳи: Қатар, Жанубий Корея, Гонконг.
«С» гуруҳи: Баҳрайн, Ўзбекистон, Қозоғистон.
«Д» гуруҳи: Саудия Арабистони, Эрон, Мўғулистон, Япония.

Бошқа спорт турлари бўйича қуръа давом этмоқда.

Text to speech