Ру En O'z
27 Июль 2023 617

Бугун Миланда жамоавий баҳслар бошланади

Бироздан кейин Милан шаҳрида қиличбозлик бўйича жаҳон чемпионатининг олтинчи кун беллашувлари старт олади. Бугун яккалик беллашувлари якунланиб, жамоавий дастурда саралаш баҳслари бошланади.

Ушбу кунда аёллар сабля, эркаклар рапира қуролидаги яккалик дастуридаги сўнгги медаллар жамланмаси учун жанг қилишади. Шунингдек, аёллар ўртасида шпага, эркаклар ўртасидаги сабля йўналишлари билан жамоавий баҳслар бошланади. Унда терма жамоамиз аъзоларининг иштироки қуйидагича:

1/32 финал: Гулистан Пердибаева – Мисаки Эмура (Япония) 
1/32 финал: Дониёр Саъдуллаев – Ха Тае-Гу (Жанубий Корея) 
1/32 финал, жамоавий шпага (аёллар): Ўзбекистон – Коста-Рика 
1/32 финал, жамоавий сабля (эркаклар): Ўзбекистон – Ирландия

Text to speech