Ру En O'z
27 Июль 2023 636

Чавандозларимиз Париж-2024 йўлланмалари учун баҳсларга киришишмоқда

27-30 июль кунлари Чехияда от спортининг конкур йўналиши бўйича CSOI 4* таснифидаги халқаро мусобақа бўлиб ўтади. Париж-2024 Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи мазкур турнирда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади.

Прага шаҳри мезбонлик қилаётган беллашувларда 22 мамлакатдан 100 нафардан зиёд моҳир чавандоз баҳс олиб боради. Унда юртимиз шарафини Баҳромжон Газиев, Бекзод Қурбонов, Умид Камилов, Нуржан Туякбаев ва Абдураҳмон Абдуллаев ҳимоя қилишади. Ҳар бир спортчимиз 2 тадан отда ўз чиқишларини намойиш этадилар. Регламентга кўра, мусобақа якунида энг юқори ўринни эгаллаган 2 жамоа Париж-2024 Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритади. Ҳамюртларимизга бўлажак баҳсларда омад тилаймиз.

Text to speech