Ру En O'z
27 Июль 2023 629

"Алпомишда" полвонлар кураши бошланмоқда

Бугундан пойтахтимиздаги «Алпомиш» спорт саройида дзюдо бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё очиқ кубоги старт олади. 30 июлга қадар давом этадиган мусобақада Ўзбекистон, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистондан 600 нафардан зиёд спортчи иштирок этади.

Регламентга мувофиқ, бугун ўсмирлар ўртасида енгил вазн тоифаларидаги беллашувларда ғолиб ва совриндорлар аниқланади. Учқун Муродов хотирасига бағишлаб ўтказиладиган мазкур анъанавий турнир жорий йил Хорватиянинг Загреб шаҳрида ўтадиган ўсмирлар, Португалиянинг Одалвеш шаҳри мезбонлик қиладиган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати олдидан иқтидорли ёшларни саралаб олиш имконини тақдим қилади.

Text to speech