Ру En O'z
26 Июль 2023 992

Бугун ҳам қиличбозларимиз саралашда мағлуб бўлишди

Қиличбозлик бўйича жаҳон чемпионатининг навбатдаги куни ҳам терма жамоамиз вакиллари учун эрта якунланди. Бугун баҳсларга киришган Умида Илясова ҳамда Жавоҳир Нурматов 1/32 финал босқичида мағлубиятга учрашди.

Умида Илясова – Юлия Валчук (Полша) 4:15
Жавоҳир Нурматов – Йири Беран (Чехия) 8:15

Қайд этиш жоиз, мусобақада ҳамюртимиз Дилором Турдиқулова ҳакам сифатида фаолият олиб бормоқда. Юртдошимиз кечаги дастурлардан ўрин олган ярим финал ва финал жангларида ишлади.

Text to speech