Ру En O'z
26 Июль 2023 949

МОҚнинг олти ойлик фаолиятига ОАВ ходимлари билан назар ташланди

Бугун Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси томонидан 2023 йилнинг 1-ярим йиллигида амалга оширилган ишлар ва 2-ярим йиллик режаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда Қўмита Бош котиби Ойбек Касимов мавзу юзасидан ОАВ ходимларига атрофлича маълумот берди.

Ойбек Омилович Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, спорт федерациялари ва ассоциациялари билан биргаликда яқинлашиб келаётган Ханчжоу-2022 Осиё ҳамда Париж-2024 Олимпия ўйинлари ва бошқа комплекс мусобақаларга олиб борилаётган тайёргарлик, сўнгги олти ойда нуфузли халқаро мусобақаларда атлетларимиз қайд этган натижалар, терма жамоаларга яратиб берилаётган шароитлар, халқаро ташкилотлар билан йўлга қўйилаётган дўстона алоқалар ҳақида тўхталди. Шундан сўнг журналистлар мавзу юзасидан спикерга ўзларини қизиқтирган саволлари билан мурожаат қилишди.

Мазкур матбуот анжумани «UzReportTV» телеканалида жонли эфирга узатилди. Унинг тўлиқ қисмини ушбу ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.

Text to speech