Ру En O'z
15 Май 2021 1851

Швейцарияда академик эшкак эшиш бўйича сўнгги лицензион турнир старт олди

Швейцариянинг Люцерн шаҳрида академик эшкак эшиш бўйича Токио-2020 Олимпия ва Паралимпия ўйинларига йўлланма берувчи сўнгги мусобақа бошланди. Жаҳон миқёсида ўтказиладиган мазкур босқичда терма жамоамиз вакиллари ҳам баҳс олиб боришади.

Регламентга кўра, бугун ва эртага саралаш, ярим финал баҳслари бўлиб ўтади. 17 май куни ўтадиган финал беллашувларида Токио-2020 Олимпиадасининг сўнгги иштирокчилари номини билиб оламиз. Мусобақада терма жамоамиз қуйидаги таркиб билан иштирок этмоқда:

МХ2 (оғир вазн):
Абдулло Муҳаммадиев
Анис Одинаев

М4:
Алишер Турдиев
Сардор Тўлқинхўжаев
Шуҳрат Шодиев
Шоҳжаҳон Нажимев

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси мусобақада иштирок этадиган ҳамюртларимизга омад тилайди.

Text to speech