Ру En O'z
15 Май 2021 7840

ООК вице-президенти Отабек Умаровни табриклаймиз!

Бугун Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти Отабек Умаров таваллуд айёмини нишонламоқда.

Отабек Умаров 1984 йил 15 май куни таваллуд топган. Отабек Муҳаммадалиевич ўтган йили Ўмоннинг Маскат шаҳрида ўтган Осиё Олимпия кенгашининг Бош Ассамблеясида ташкилотнинг вице-президенти этиб сайланди. У кишининг мазкур лавозимга сайланиши пойтахтимизнинг 2025 йил ёшлар Осиё ўйинларини қабул қилиш билан боғлиқ. Ишонамизки, Отабек Умаров ООК вице-президенти сифатида Янги Ўзбекистоннинг салоҳиятини бутун дунёга кўрсатишда жонбозлик кўрсатади.

Ушбу инсон узоқ вақтдан бери ўзбек спорти ривожига улкан ҳисса қўшиб келмоқда. Хусусан, Ўзбекистон триатлон федерацияси ва ММА ассоциациясига раҳбарлик қилган кезларида юртимизда ушбу спорт турлари, хусусан, оммавий спорт тарғиботини янги босқичга олиб чиқди. Зеро, Тошкентда илк бор мазкур йўналиш бўйича GFC-20 турнири ва Ўзбекистон чемпионатининг ўтказилиши мазкур фикрнинг исботига яққол далил бўла олади. Умид қиламизки, ушбу инсоннинг ташаббуси билан мамлакатимиз спорти, Марказий Осиёда Олимпия ҳаракати тарғиботи янада кучаяди.

Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Отабек Умаровни таваллуд айёми билан самимий табриклаб, у кишига узоқ умр ва сиҳат-саломатлик тилаб қолади.

Text to speech