24 Июль 2023
964
Бугун саккиз нафар қиличбозимиз жанг қилади
Италиянинг Милан шаҳрида қиличбозлик бўйича жаҳон чемпионатининг яна бир куни ортда қолди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларидан Умида Илясова (рапира) ҳамда Жавоҳир Нурматов (шпага) саралашдан муваффақиятли ўтишди. Бугун эркаклар рапира, аёллар сабля қуролларида саралаш баҳсларини олиб боришади. Мазкур дастурларда қатнашадиган таркибимизни яна бир бор эслатиб ўтамиз:
Аёллар, сабля: Зайнаб Дайибекова, Гулистан Пердибаева, Паола Плиего, Фернанда Эррера;
Эркаклар, рапира: Муҳаммад Юсуф Асранов, Аҳмадиллохон Солиҳожиев, Иляс Молина, Дониёр Саъдуллаев.