Ру En O'z
24 Июль 2023 1228

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 66 ёшда!

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев 66 ёшни қарши олмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг спортни ич-ичидан тушунишлари, жисмоний тарбия ва соғлом турмуш тарзини фаол қўллаб-қувватлашлари натижасида фарзандларимиз халқаро майдонда юртимиз довруғини дунёга танитишмоқда. Айниқса, ёшлар спортига қаратилаётган эътибор ва ғамхўрлик сабаб мамлакатимиз аҳолисининг соғлом турмуш даражаси янада ўсиб бормоқда.

Шавкат Миромоновичнинг бир неча кун муқаддам мамлакатимизда ўтган муҳим сиёсий жараёнлардан бири – Ўзбекистон Республикаси Президентлик сайловида катта устунлик билан ғалаба қозонгани жонажон халқимизнинг у кишига бўлган ишончи қанчалик улкан эканини яна бир бор кўрсатди. Боиси Муҳтарам Юртбошимиз барпо этаётган Янги Ўзбекистонда инсон қадри ва қиммати, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатлаб қўйилган.

Атлетларимиз яна саноқли кунлардан сўнг Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида XIX ёзги Осиё ўйинларида иштирок этишади. Таъкидлаш жоиз, спортчиларимизнинг мазкур нуфузли мусобақа, шунингдек роппа роса 1 йилдан сўнг Франция пойтахтида старт оладиган XXXIII ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлиги муҳтарам юртбошимизнинг қўллаб-қувватлашлари билан юқори савияда олиб борилмоқда. Ўз навбатида, Ўзбекистоннинг мард ва жасур ўғил-қизлари бунга жавобан юртимизга шода-шода медаллар билан қайтиб келишига ишонамиз.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси, Республика спорт фахрийлари кенгаши, мамлакатимиз Олимпия оиласи яратилган барча шароитлар, кенг кўламдаги ислоҳoтлар учун Президентимизга миннатдорчилик изҳор қилиб, бугунги таваллуд айёмида юртбошимизга узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилаб қолади.

Text to speech