Ру En O'z
23 Июль 2023 915

«Олимпик»нинг Туркиядаги йиғини тугади

МОҚ қошидаги «Олимпик» клуби Туркиядаги йиғинини якунлади. Темур Кападзе шогирдлари Испарта шаҳрида ташкил этилган йиғин давомида 3 та ўртоқлик учрашувини ўтказишди. Қайд этиш жоиз йиғин давомида клубларнинг ўзаро келишуви асосида баъзи баҳсларга ўзгартириш киритилди.

Жамоамиз дастлаб Қатарнинг “Ал Марҳия”сини 4:1 ҳисобида доғда қолдирган бўлса, “Аланя 1863” дарвозасига жавобсиз 16 та тўп киритди. Туркиянинг 2019/20 йилги чемпиони, ҳозирда турк футболининг олтин авлоди вакили Эмре Белезоглу бошқариб бораётган “Истанбул Башакшеҳир”га эса 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди. «Олимпик» иккинчи даврага тайёргарликни эндиликда Тошкентда давом эттиради.

Text to speech