Пойтахтимизда ўқ отиш бўйича ёшлар ўртасида мамлакат чемпионати якунланди
Тошкентда пневматик ва кичик калибрли қуроллардан ўқ отиш бўйича ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати якунланди. Бир неча кун давом этган мусобақада юртимизнинг сара мерганлари ўз маҳоратларини намойиш қилишди.
Мусобақанинг тантанали ёпилиш маросимида Ўзбекистон ўқ отиш федерацияси раиси Ойбек Норинбоев сўз олиб, барча ғолиб ва совриндорларни қутлаб ўтди. Мазкур чемпионат мураббийлар штаби учун йирик турнирлар олдидан терма жамоа таркибини шакллантириб олишда хизмат қилди. Мусобақада қуйидаги спортчилар ўз йўналишларида ғолибликни қўлга киритишди.
Пневматик тўппонча (йигитлар)
1. Муҳаммад Камалов (Наманган)
Пневматик тўппонча (қизлар)
1. Алина Тарасова (Наманган)
Кичик калибрли милтиқ (микст)
1. Александра Давидова (Тошкент), Дилмурод Назаров (Наманган)
Пневматик милтиқ (микст)
1. Никита Соколов, Дилафрўз Қобилжонова (Тошкент вилояти)
Кичик калибрли тўппонча
1. Умид Камолбеков (Тошкент),
Пневматик милтиқ
1. Дилмурод Назаров (Наманган)
Кичик калибрли милтиқ
1. Дилсўз Ризаева (Тошкент)
Кичик калибрли тўппонча (қизлар)
1. Ситора Эргашбоева (Тошкент)
Пневматик тўппонча (микст)
1. Алина Тарасова (Наманган), Муҳаммад Камалов (Наманган)