Ру En O'z
22 Июль 2023 3235

Дзюдочиларимизнинг Олимпиада йўлида энг йирик очко тақдим қиладиган мусобақада қатнашадиган таркиби маълум

4-6 август кунлари Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида дзюдо бўйича “Мастерс” туркумига кирувчи мусобақа бўлиб ўтади. Ўзбекистон дзюдо федерацияси унда иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхатини эълон қилди.

Қайд этиш жоиз, ушбу турнир Париж-2024 цикли давомида энг йирик рейтинг очколарини тақдим қиладиган мусобақа ҳисобланади (ҳатто жаҳон чемпионатиникидан ҳам кўп). “Мастерс” сериясига кирувчи турнир йилда 1 маротаба ўтказилиб, унда ҳар бир вазн тоифасида кучли 36 таликка кира олган спортчиларгина иштирок эта олади. Будапештда ўз вазнларида ғалаба қозонган спортчилар жаҳон ва Олимпиада рейтинги учун 1800 очкога эга бўлишади.

Таркибимизда Давлат Бобонов, Музаффарбек Тўрабоев каби жаҳон чемпионлари, Диёра Келдиёрова, Дилшод Баратов, Алишер Юсуповдек ЖЧ совриндорлари ва бошқа спортчиларимиз номини учратиш мумкин. Тўлиқ таркиб эса қуйидагича:

Эркаклар:
-60 кг: Дилшод Баратов
-60 кг: Достон Рўзиев
-66 кг: Сардор Нуриллаев
-66 кг: Муҳриддин Тиловов
-73 кг: Шаҳрам Аҳадов
-73 кг: Муроджон Йўлдошев
-73 кг: Обидхон Нўъмонов
-90 кг: Давлат Бобонов
-90 кг: Жаҳонгир Маматраҳимов
-100 кг: Музаффарбек Тўрабоев
-100 кг: Отабек Тўрабоев
+100 кг: Алишер Юсупов
+100 кг: Шоҳруҳ Бахтиёров

Аёллар:
-48 кг: Ҳалима Қурбонова
-52 кг: Диёра Келдиёрова
-52 кг: Сита Қадамбоева
-57 кг: Шукуржон Аминова
-70 кг: Гулноза Матниязова
-70 кг: Шоҳиста Назарова
-78 кг: Ирисхон Қурбонбоева

Text to speech