21 Июль 2023
1094
Гимнастикачиларимиз Жаҳон кубогининг финал босқичида
Бугун Италиянинг Милан шаҳрида бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубогининг якуний босқичи старт олади. 23 июлга қадар давом этадиган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси икки нафар спортчи билан иштирок этади.
Мусобақанинг илк куниданоқ Тахмина Икромова ҳамда Эвелина Атальянц ўз иштирокларини бошлашади. Эслатиб ўтамиз бунгача Палаё Фалиро (Греция), София (Болгария), Тошкент ва Боку (Озарбайжон) шаҳарлари дастлабки 4 босқичга мезбонлик қилган эди. Бўлажак баҳсларда спортчиларимизга омад тилаймиз.