Ру En O'z
21 Июль 2023 1098

Хуршидбек Алимжонов “Maxsima Stable”да навбатдаги ғалабасини тантана қилди

Россияда от спортининг конкур йўналиши бўйича Евросиё лигасининг энг муҳим турнирларидан бири бўлиб ўтди. “Maxsima Stable” от спорти мажмуасида ўтган мусобақа Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли якунланди.

135 см баландликдаги тўсиқлардан сакраш дастурида иштирок этган Хуршидбек Алимжонов мазкур йўналишда энг яхши натижа қайд этиб, олтин медалга сазовор бўлди. Беллашувлар давомида спортчимизга “Чемпионс Лигас” лақабли тулпори ҳамроҳлик қилди.

Мусобақадан сўнг чавандозларимиз Чехия пойтахтига йўл олишди. Юртдошларимиз 26-30 июль кунлари Прага мезбонлик қиладиган навбатдаги нуфузли турнирда иштирок этишади.

Text to speech