Ру En O'z
21 Июль 2023 818

Эркин курашчиларимиз Осиё чемпионатини бешта медаль билан якунлашди

Иорданиянинг Амман шаҳрида спорт курашлари бўйича U20 ёш тоифасидаги Осиё чемпионати ўз якунига етди. Мусобақани эркин курашчилар баҳси тугатиб берди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари 2 та кумуш ва 3 та бронза медалларига сазовор бўлишди. Шоҳсупага кўтарилган курашчиларимиз:

 Кумуш медаль:
-92 кг: Шерзод Поёнов
-97 кг: Аиназар Базарбаев

 Бронза медаль:
-70 кг: Зафарбек Отахонов
-74 кг: Асадбек Каримов
-125 кг: Ҳикматилло Қурбонов

Шу тариқа, спорт курашлари бўйича Осиё чемпионатида делегациямиз 4 та олтин, 6 та кумуш ва 10 та бронза медалларини жамғарди. Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ушбу натижа билан Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси, спортчи ва мураббийларимизни самимий табриклайди.

Text to speech