Ру En O'z
14 Май 2021 2563

Енгил атлетика бўйича халқаро мусобақанинг биринчи кун ғолиблари билан танишинг

Хабар берганимиздек, бугун пойтахтимизда енгил атлетика бўйича халқаро хотира турнири старт олди. Регламентга кўра, бугун узунлик ва баландликка сакраш, 100 метрга югуриш, диск ва найза улоқтириш каби қизиқарли йўналишларда беллашувлар бўлиб ўтди.

Кутилганидек, аёллар ўртасида баландликка сакраш баҳсида Светлана Радзивил (1.90 м), узунликка сакрашда эса Дарья Резниченко (6.64 м) ғалаба қозонди. Дусанова бу гал 1.85 метр билан иккинчи ўринни қўлга киритган бўлса, кўпкурашчимиз Екатерина Воронина 100 метрга тўсиқлар оша югуриш секторида ўз омадини синаб кўрди ва учинчи натижани қайд этди.

Барча йўналиш ғолиб ва совриндорлари, уларнинг кўрсаткичлари билан танишиш учун ушбу ҳаволага ўтинг: 

Мусобақанинг тақдирлаш маросимида МОҚ раҳбарияти ҳам иштирок этиб, атлетларнинг навбатдаги ғалабаси билан муборакбод этиб қолди.

Text to speech