Ру En O'z
20 Июль 2023 1684

Футболчиларимиз Испанияга қарши ўртоқлик ўйинини ўтказишади

Футбол бўйича Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси октябрь ойида Испания U-21 терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувини ўтказади. Бу ҳақида Ўзбекистон футбол ассоциацияси маълум қилмоқда.

Бўлажак баҳс 13 октябрь куни Тошкентда ўтказилади. Испания пойтахтимизга 2002 йилда туғилган футболчиларидан иборат жамоаси билан ташриф буюради. Учрашув қайси стадионда бўлиши кейинроқ маълум қилинади.

 13 октябрь, Тошкент
 Ўзбекистон U23 – Испания U21

Text to speech