Қиличбозларимизнинг жаҳон чемпионати учун таркиби ва мусобақа дастури билан танишинг
Яна 2 кундан сўнг Италиянинг Милан шаҳрида қиличбозлик бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати старт олади. Париж-2024 Олимпия ўйинлари йўлида энг йирик рейтинг очколарини тақдим қиладиган ушбу дунё биринчилигида 158 мамлакатдан 1000 дан зиёд қиличбоз ғолиблик учун баҳс олиб боради. Улар орасида Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бўлиб, юртдошларимиз Апеннин ярим оролига катта таркибда йўл олган. Мусобақа дастури ва ҳамюртларимизнинг чиқиши ҳақидаги маълумот қуйидагича:
22 июль:
Саралаш: аёллар шпага, эркаклар сабля қуролида.
Таркибимиз: Малика Ҳакимова, Севара Раҳимова, Шаҳзода Эгамбердиева, Дилназ Муртазоева / Шерзод Мамутов, Зуҳриддин Қодиров, Исломбек Абдазов, Муса Аймуратов.
23 июль:
Саралаш: аёллар рапира, эркаклар шпага қуролида.
Таркибимиз: Умида Илясова / Файзулла Алимов, Жавоҳир Нурматов, Нодирбек Мўминов, Мейрхан Тимуров.
24 июль:
Саралаш: аёллар сабля, эркаклар рапира қуролида.
Таркибимиз: Зайнаб Дайибекова, Гулистан Пердибаева, Паола Плиего, Фернанда Эррера / Муҳаммад Юсуф Асранов, Аҳмудиллохон Солихожиев, Иляс Молина, Дониёр Саъдуллаев.
25 июль:
Плей-офф босқичи: аёллар шпага, эркаклар сабля қуролида
26 июль:
Плей-офф босқичи: аёллар рапира, эркаклар шпага қуролида
27 июль:
Жамоавий саралаш: аёллар шпага, эркаклар сабля қуролида
Плей-офф босқичи: аёллар сабля, эркаклар рапира қуролида (яккалик)
28 июль:
Жамоавий саралаш: эркаклар шпага, аёллар рапира қуролида
¼, ½ финал ва финал: аёллар шпага, эркаклар сабля қуролида
29 июль:
Жамоавий саралаш: аёллар сабля, эркаклар рапира
¼, ½ финал ва финал: аёллар рапира, эркаклар шпага қуролида
30 июль:
¼, ½ финал ва финал: аёллар сабля, эркаклар рапира қуролида