19 Июль 2023
1978
Дзюдочиларимиз Нидерландияда йиғин ўтказишмоқда
Дзюдо бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси 4-6 август кунлари ўтказиладиган «Мастерс» турнири, Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари, шунингдек, йил давомида кутиб турган бошқа нуфузли турнирларга тайёргарликни қизғин давом эттирмоқда. Грузиянинг тоғли ҳудудида ўтган йиғиндан сўнг полвонларимизнинг машғулотлари Нидерландияга кўчди.
Арнем шаҳарчасида ўтказилаётган халқаро йиғинда йигитларимиз асосий таркиб билан қатнашмоқда. Унда 30 дан ортиқ мамлакатдан ташриф буюрган дзюдочилар жам бўлган. Грузияда жисмоний ҳолатини яхшилаб олган ҳамюртларимиз ушбу йиғинда техник ва тактик услублар устида ишлашмоқда. Нидерландия сафарига Давлат Бобонов, Музаффарбек Тўрабоев, Алишер Юсупов каби терма жамоамизнинг 15 аъзоси жалб этилган.