Ру En O'z
19 Июль 2023 6636

Курашчи қизларимиз умумжамоа ҳисобида учинчи бўлишди

Иорданиянинг Амман шаҳрида давом этаётган спорт курашлари бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида қизлар ўртасидаги баҳслар якунланди. Унда ҳамюртларимиз 2 та кумуш ва 5 та бронза медалларини қўлга киритишди. Эътиборлиси, бу натижа эвазига қизларимиз умумжамоа ҳисобида очколар бўйича Ҳиндистон ва Япония термаларидан сўнг учинчи ўринни эгаллашди. Шоҳсупага кўтарилган юртдошларимиз билан танишинг:

 Кумуш медаль:
-53 кг: Дилшода Матназарова
-59 кг: Сарвиноз Жиембаева

 Бронза медаль:
-57 кг: Улмекен Эсенбаева
-62 кг: Нигина Собирова
-65 кг: Гулмира Айтмуратова
-72 кг: Мардона Қадамова
-76 кг: Валентина Тўрениязова

Text to speech