Ру En O'z
19 Июль 2023 5719

Паралимпиячиларимиз жаҳон чемпионатида муносиб иштирок этишди

8-17 июль кунлари Франция пойтахти Париж шаҳрида пара енгил атлетика бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси муваффақиятли иштирок этиб, 6 та олтин, 7 та кумуш ва 4 та бронза, жами 17 та медалга сазовор бўлди.

Ушбу натижа эвазига делегациямиз умумжамоа ҳисобида 8-ўринни эгаллади. Яна бир аҳамиятли томони, матонатли спортчиларимиз мусобақа давомида Париж-2024 Паралимпия ўйинларига 19 та йўлланмани қўлга киритишди.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ушбу натижа билан Ўзбекистон Миллий Паралимпия қўмитаси, спортчи ва мураббийларимизни самимий қутлаб, ҳамюртларимизга Париж-2024 Паралимпия ўйинларида ҳам муносиб иштирок этишларини тилаб қолади.

Text to speech