“Олимпик” бу гал “Арал самали”дан устун келди
Бугун футбол бўйича Про-лига баҳсларининг еттинчи тур баҳсларига старт берилди. МОҚ қошида ташкил топган “Олимпик” клуби бу гал ўз майдонида Қорақалпоғистоннинг “Арал самали” клубини қабул қилди.
Беллашув “Олимпик”нинг устунлигида кечди. Бироқ ушбу ташаббусни амалда кўрсатиш учун анча тер тўкилди. 77-дақиқада Муҳаммадқодир Раҳимбоев пенальтидан ҳисобни очди. Орадан 5 дақиқа ўтгач Бектемир Абдуманнонов фарқни 2 тага оширган бўлса, ҳакам томонидан асосий вақтга қўшиб берилган 3-дақиқада Алишер Одилов якуний ҳисобни ўрнатди.
Про-лига, 7-тур
“Олимпик” – “Арал самали” 3:0
Голлар: Муҳаммадқодир Раҳимберганов, 77 (1:0), Бектемир Абдуманнонов, 82 (2:0), Алишер Одилов, 90+3 (3:0).
Учрашувдан сўнг МОҚ раҳбарияти жамоанинг ечиниш хонасига кириб, қўлга киритилган навбатдаги ғалаба билан барчани табриклади ва келгуси беллашувларда ҳам йигитларга омад тилаб ўтди.
Ушбу ғалабадан сўнг жамоамиз 13 очко билан турнир жадвалида 2-ўринга мустаҳкам ўрнашиб олди. Бу борада битта захира ўйинига эга бўлган “Нефтчи” тўплар нисбатига кўра пешқадамлик қилмоқда.