Ру En O'z
18 Июль 2023 1715

Шарифа Давронова – Осиёнинг энг яхши ёш енгил атлетикачиси!

Енгил атлетиканинг уч ҳатлаб сакраш йўналиши бўйича ёшлар ўртасида Осиё ва жаҳон чемпиони, Конья-2021 Ислом бирдамлиги ўйинлари ғолиби Шарифа Давронова Осиё енгил атлетика ассоциацияси томонидан “Йилнинг энг яхши ёш енгил атлетикачиси” деб топилди. Бугун Осиё енгил атлетика ассоциацияси вице-президенти, Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси раиси ўринбосари Андрей Абдувалиев ушбу совринни атлетимизга топширди.

Андрей Ҳакимович спортчимизни тақдирлар экан, унга келгуси мусобақаларда омад тилади. Хусусан, жорий йил Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтказиладиган Осиё ўйинларида ҳам барча ундан олтин медаль кутаётганини қўшимча қилди. Ўз навбатида, Ш.Давронова келгусида катталар ўртасида ҳам йил спортчиси бўлиш учун астойдил ҳаракат қилишини билдирди.

Маълумот учун, жорий йил ҳисобидан Осиё миқёсида ёшлар ўртасида ўтадиган мусобақалар якунига етди. Давронова 2023 йил пойтахтимиз мезбонлик қилган Осиё чемпионатида 13.99 метр натижа қайд этган. Бу йил давомида нафақат қитъа, балки жаҳон миқёсида ёшлар тоифасидаги энг юқори кўрсаткич бўлиб турибди.

Text to speech