Ру En O'z
18 Июль 2023 787

Таэквондочиларимиз ассоциация базасида шуғулланишмоқда

Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари тобора яқинлашиб келмоқда. Унга таэквондо WT бўйича Ўзбекистон терма жамоаси қандай тайёргарлик кўрмоқда?

Айни кунларда спортчиларимиз Ўзбекистон таэквондо WT ассоциациясига қарашли базада йиғин ўтказишмоқда. Таркибда Улуғбек Рашитов, Никита Рафалович, Нияз Пулатов, Светлана Осипова, Мадинабону Маннопова каби асосий таркиб вакиллари билан бир қаторда захира спортчиларини учратиш мумкин. Кечаги машғулотларни мураббий Александр Ким олиб борди.

Шубҳасиз, Осиё ўйинларига муносиб тайёргарлик кўришда кучли терма жамоа билан спарринг ўтказиш муҳим аҳамият касб этади. Айнан шу мақсадда режага кўра, 22 июлдан машғулотларга россиялик таэквондочилар қўшилади. Мазкур қўшма йиғин 31 июлга қадар давом этади.

Text to speech