Ру En O'z
17 Июль 2023 798

Волейболчиларимиз Марказий Осиё чемпионатида муваффақиятли қатнашишмоқда

Маълум қилганимиздек, айни кунларда пойтахтимизда волейбол бўйича 16 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида Марказий Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Бугунги кун ҳолатига кўра, мусобақада медаллар учун кураш олиб бораётган жамоалар номи маълум бўлди.

Унда иштирок этаётган 3 жамоамиз олтин медаллар учун курашиш имкониятини сақлаб қолди. Бугун ўтказиладиган ярим финал ўйинида йигитларимиз эронлик тенгқурларига қарши майдонга чиқишади. 2 таркибда иштирок этаётган қизларимиз эса финал чиптаси учун ўзаро баҳс олиб боришади. Мусобақанинг финал ўйинлари 19 июль санасига белгиланган.

Text to speech