17 Июль 2023
604
Стол тенниси бўйича Осиё чемпионати бошланди
Бугун Қатар пойтахти Доха шаҳрида стол тенниси бўйича U15 ва U19 ёш тоифаларида Осиё чемпионати старт олади. Унда ўзбекистонлик ёш спортчилар ҳам жамоавий, ҳам яккалик дастурларида медаллар учун кураш олиб боришади.
Регламентга кўра, бугун жамоавий йўналишдаги баҳсларга старт берилади. Унда ўсмирларимиз Хитой ва Эрон, ёшларимиз эса Корея ва Таиландга қарши гуруҳ босқичидаги баҳсларини ўтказишади. Мусобақада жамоаларимиз қуйидаги таркибда иштирок этишмоқда:
U15: Аружан Камалова, Асель Эркебаева
U19: Марҳабо Магдиева, Гўзалой Абдуқаҳҳорова, Шаҳзода Эркинжонова, Моҳира Абдуллаева