Пойтахтимизда енгил атлетика бўйича халқаро мусобақа ўтказилмоқда
Бугун пойтахтимиздаги Ўзбекистон енгил атлетика федерациясининг базасида Геннадий Арзуманов хотирасига бағишланган халқаро мусобақа старт олди. Эътиборлиси, ушбу турнирда спортчилар Токио-2020 нормативларини бажариш орқали Олимпиада йўлланмаларини қўлга киритишлари мумкин. Шу боис уни МОҚ раҳбарияти ҳам катта қизиқиш билан кузатиб бормоқда.
Мусобақада мамлакатимиз вакилларидан ташқари қўшни Қозоғистон ва Тожикистон атлетлари ҳам иштирок этишмоқда. Бугун куннинг биринчи ярмида бир қатор йўналишларда саралаш, найза улоқтириш секторида эса финал баҳслари бўлиб ўтди. Унда ҳамюртларимиз Мушарраф Саидаҳмедова ( 51.54 м) ҳамда Жўрабек Қозоқов (64.09 м) ғалабани қўлга киритишди.
Бугун кечки дастурда аёллар ўртасида узунликка сакраш баҳсларида Дарья Резниченко, баландликка сакрашда эса Надия Дусанова финал дастурида кураш олиб боради.
Эътиборингизга мусобақа жараёнидан фотосуратларни ҳавола қиламиз: