Ру En O'z
17 Июль 2023 767

Юнон-рум курашчиларимиз умумжамоа ҳисобида иккинчи бўлишди

Иорданиянинг Амман шаҳрида спорт курашлари бўйича U20 ёш тоифасидаги Осиё чемпионати давом этмоқда. Айни пайтга келиб, юнон-рум кураши усталари ўртасидаги баҳслар якунланди. Ушбу йўналишда иштирок этган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 4 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медалларини жамғарди. Бу натижа эвазига умумжамоа ҳисобида Эрондан сўнг иккинчи ўринни эгалладик. Ғолиб ва совриндорлар билан танишинг:

 Олтин медаль:
-55 кг: Алишер Ғаниев
-63 кг: Ҳусниддин Олимбоев
-72 кг: Абдулло Алиев
-77 кг: Азимжон Соатуллаев

 Кумуш медаль:
-67 кг: Илёсжон Абдиназаров
-97 кг: Дамирхон Раҳматов

 Бронза медаль:
-60 кг: Қувончбек Яхшибоев
-87 кг: Абдуллоҳ Абдумуталибов

Text to speech