Ру En O'z
15 Июль 2023 2063

Улуғбек Рашидов – Осиё чемпиони!

Шу кунларда Иорданиянинг Амман шаҳрида спорт курашлари бўйича U-15 ва U-20 ёш тоифаларида Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Айни пайтгача 15 ёшгача бўлган кадетлар баҳси якунига етди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари 1 та олтин, 6 та кумуш ва 11 та бронза медалларини жамғаришди. Бугундан 20 ёшгача бўлган полвонлар баҳси бошланади. Кадетлар тоифасида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларимиз билан танишинг:

Олтин медаль:
-48 кг: Улуғбек Рашидов (эркин кураш)

Кумуш медаль:
-38 кг: Жаҳонгир Тўлқинов (эркин кураш)
-85 кг: Беҳруз Баҳодиров (эркин кураш)
-52 кг: Овездурди Сапармуратов (юнон-рум кураши)
-39 кг: Шоҳиста Шоназарова (қизлар кураши)
-54 кг: Муниса Мингяшарова (қизлар кураши)
-66 кг: Муҳайё Раҳимжонова (қизлар кураши)

Бронза медаль:
-62 кг: Фарруҳбек Жуманазаров (эркин кураш)
-68 кг: Жафар Жалилов (эркин кураш)
-75 кг: Бунёд Руфатов (эркин кураш)
-38 кг: Абдушукур Нургелдиев (юнон-рум кураши)
-41 кг: Аббос Омонбоев (юнон-рум кураши)
-48 кг: Шоҳжаҳон Эшмирзаев (юнон-рум кураши)
-57 кг: Азизбек Барликбаев (юнон-рум кураши)
-62 кг: Оғабек Аскаралиев (юнон-рум кураши)
-68 кг: Беҳрузбек Валиев (юнон-рум кураши)
-85 кг: Сайидамир Неъматов (юнон-рум кураши)
-62 кг: Лайло Оразбоева (қизлар кураши)

Text to speech