Ру En O'z
14 Июль 2023 695

"Олимпик" мавсумлар оралиғида Туркияда йиғин ўтказмоқда

Тимур Кападзе бошчилигидаги «Олимпик» клуби давралар оралиғидаги таътилда Туркиянинг Испарта шаҳрида йиғин ўтказмоқда. МОҚ қошида ташкил этилган клуб иккинчи даврага ушбу шаҳарда ҳозирлик кўради.

24 июлга қадар давом этадиган йиғинда жамоамиз 3 та ўртоқлик учрашувини ўтказиши кўзда тутилган. Улардан бири Туркиянинг 2019/2020 йилги мавсум чемпиони “Истанбул Башакшеҳир” клубига қарши кечади. Ўртоқлик ўйинларининг тақвими қуйидагича:

18 июль: «Олимпик» – “Испарта 32 Спор”
20 июль: «Олимпик» – “Истанбул Башакшеҳир”
22 июль: «Олимпик» – “Ал Маҳрия”

Text to speech