Ру En O'z
13 Июль 2023 784

Каратэчиларимиз янги йиғин бошлашди

Каратэ WKF бўйича Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги ўқув-машғулот йиғинига киришди. Жамоа 18 июлга қадар Тошкентда шуғулланади.

Машғулотлар «Универсал» спорт мажмуасида олиб борилмоқда. Унга терма жамоанинг асосий ва захира вакилларидан иборат 33 нафар спортчи жалб этилган. Ушбу йиғиндан сўнг жамоа 21-23 июль кунлари Малайзияда ўтадиган Осиё чемпионатига йўл олади.

Text to speech